"Манчестер Сити" скаутлари бугун "Наполи" футболчисини кузатишади

“Манчестер Сити” клуби “Наполи” хавбеки Фабиан Руис учун курашга қўшилди.

The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” скаутлари бугун Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтадиган “Ред Булл”га қарши ўйинда испаниялик футболчининг ҳаракатларини кузатиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, Руис учун шунингдек “Барселона” ва “Реал” каби грандлар ҳам кураш олиб боришмоқда. Ўз навбатида “Наполи” унга янги шартнома таклиф қилиб, унинг товон пулини 120 млн евро этиб белгилаб қўймоқчи.

Маълумот учун, Руис жорий мавсум “Наполи” сафида 9 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!