"Манчестер Сити" — АПЛ чемпионлиги учун асосий фаворит, "Арсенал" эса...
Суперкомпьютер "Манчестер Сити" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этганидан кейин АПЛ чемпионлиги учун яққол фаворит сифатида кўрмоқда.
Саккиз турдан сўнг 20 очко жамғарган “шаҳарликлар” ҳамшаҳарини 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса-да, Лондоннинг “Арсенал” жамоасидан бир очко кам тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
"Канонирлар"нинг ишончли стартига қарамай, "Squawka" статистик нашри Хосеп Гвардиола жамоасини тўхтатиш ниҳоятда қийин бўлишига ишонч билдирмоқда: "Манчестер Сити"нинг чемпионлик учун имконият жуда катта баҳоланмоқда - 83%, "Арсенал"да эса атиги 9%. Даъвогарлар рўйхатида учинчи ўринни "Ливерпуль" турибди - 6%.
Фикрлар