“Манчестер Сити”дан четда қолган энг зўр ўйинчилар номи айтилди

“Манчестер Сити” етакчиларидан бири Родри бошқа жамоаларда ҳам зўр футболчилар борлигини тан олди.

Испаниялик ярим ҳимоячи ўзи энг кучли, деб билган тўрт нафар чарм тўп устаси номини айтди.

Унга кўра, манчестерликлар вакили “Реал” етакчиси Жед Беллингем, “Бавария” тўпурари Ҳарри Кейн ва “Тоттенхэм”нинг икки вакили Жеймс Мэддисон ва Сон Хён Минни алоҳида тилга олди. 

Родри жорий мавсумда 21 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўртта гол ва олтита голли узатма расмийлаштирган.

Футбол экспертлари Родри ўйнаган учрашувларда “Манчестер Юнайтед” ҳали ютқазмаганига эътибор қаратмоқда. Хосеп Гвардиола жамоаси Родри майдонга тушмаган тўртта ўйинда рақибга имкониятни бой берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!