“Манчестер Сити”нинг янги дарвозабони рақобатчиси Эдерсондан ҳайратда

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” янги мавсум олдидан Жеймс Траффордни жамоага қайтарди. 22 ёшли дарвозабон аслида “шаҳарликлар” тарбияланувчиси ҳисобланади.

Tecno

Клуб иқтидорли голкиперни “Бёрнли”га сотиб юборган эди. Манчестерликлар уни қайтариш учун 30 миллион евро атрофида пул сарфлади.

Жеймс Траффорд трансфердан кейин “Манчестер Сити”нинг асосий дарвозабони Эдерсон ҳақида гапирди.

-  Эдерсон тўп билан ишлашга уста ва бу ишни ажойиб тарзда бажаради. 17 ёшимда асосий таркиб машғулотларида қатнаша бошлаганимда Эдерсондан ҳайратланардим. Ўшанда ўз ўйинимни яхшилаш мақсадида ундан кўп нарса ўрганганман.

“Манчестер Сити”нинг барча дарвозабонлари билан бирга ишлашдан мамнунман. Биз бир биримизнинг ўсишимиз ва ривожланиб боришимизга туртки берамиз, - деди Жеймс Траффорд.

Жеймс Траффорд ўтган мавсумда Англия Чемпионшипида “Бёрнли” дарвозасини 45 та учрашувда қўриқлаб, атиги 16 та тўп ўтказиб юборди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!