«Манчестер Юнайтед» Бруну Фернандешга нарх белгилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» жамоаси ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш яқин вақт ичида клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

«Қизил иблислар» 32 ёшли футболчи учун 50 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Шу билан бирга, манбаларга кўра, португалиялик футболчи бош мураббий Майкл Каррик олиб бораётган лойиҳага ишонади ва клубда қолиш имкониятига очиқ.

Жорий мавсумда Фернандеш барча мусобақалар доирасида еттита ўйинда майдонга тушди, тўртта гол урди ва бир бор ҳамкасбларига голли пас берди.

Ярим ҳимоячининг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!