“Манчестер Юнайтед”: Кетсанг, кетавер!
“Манчестер Юнайтед” марказий ҳимоячиси Рафаэль Варан яқинда бош мураббий Эрик тен Хаг унга етарли ўйин амалиёти бермаётганидан нолиган эди. Франциялик футболчи жамоасини алиштиришга тайёр эканини билдирган.
The Sun нашрига кўра, клуб мутасаддилари футболчининг кетишига тўсқинлик қилмайди. Бироқ хайрлашув мавсум якунланганидан кейин бўлади. Мураббийлар штаби мавсум охиригача Варан хизматига эҳтиёж туғилиб қолиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Ёзда клуб раҳбарияти ҳимоячи бўйича барча таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилган.
Вараннинг манчестерликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган. Тажрибали ҳимоячига Италия ва Саудия Арабистони жамоаларидан таклиф бўляпти.
Фикрлар