“Манчестер Юнайтед” ўз юлдузига кутилмаган нарх белгилади

  • 12 Dec 11:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” таркибида жиддий ўзгаришлар амалга оширилиши ҳақидаги хабарлар тарқатилмоқда.

Tecno

Янги бош мураббий Рубен Аморим клуб раҳбариятига ўзига керакли ўйинчилар рўйхатини тақдим қилди ва қолганлари тез орада сотиб юборилади.

Португалиялик мутахассис ишонч билдирмоқчи бўлган футболчилар орасида “Юнайтед” тарбияланувчиси Маркус Рэшфорд йўқ. 27 ёшли ҳужумчи сотиб юборилиши кутиляпти.

Маркус сўнгги мавсумларда кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Клуб 2023 йили ўз юлдузини 100 миллион фунтга баҳолаган эди. Энди Рэшфордни олмоқчи бўлган харидор бу масалани 40 миллион фунт эвазига ҳал қилиши мумкин.

Рэшфорд ҳозир ҳафтасига 325 минг фунт маош оляпти. Агар жамоадан кетадиган бўлса, клубга молиявий фэйр-плей босими анча енгиллашади.

Comments

You must be logged in to commet!