“Манчестер Юнайтед” ва “Челси” кутилмаган ишга қўл урмоқда

“Манчестер Юнайтед” ва “Челси” раҳбарияти бош мураббийлар – Эрик тен Хаг ва Энцо Марескага керак бўлмай қолган футболчиларни ўзаро алиштиришга қарор қилди.

“Аристократлар” манчестерликлар таркибида ўйин амалиётига эга бўлмаётган қимматбаҳо юлдуз Жейдон Санчони ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Бу футболчи ўрнига лондонликлар Раҳим Стерлинг ёки Бен Чилуэллни “Манчестер Юнайтед”га юборадиган бўляпти.

Яқинда “Челси” устози Энцо Мареска бу икки футболчи ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоага кетиши  кераклигини уқтирди.

Агар келишув амалга ошадиган бўлса, Жейдон Санчо фаолиятини Лондон клубида давом эттиради. Манчестерликлар эса, унинг ўрнига ҳужумкор футболчи ҳисобланган Раҳим Стерлингни олишга мойиллик билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!