
"Манчестер Юнайтед" янги мураббий изламоқда
"Манчестер Юнайтед" жорий мавсумда ҳам қониқарсиз натижаларни қайд этмоқда. Клуб АПЛнинг 6-турида "Брентфорд"га имкониятни бой бериб қўйганидан сўнг, жамоа бош мураббийи Рубен Аморимнинг истеъфога чиқиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Манбаларага кўра, агар "қизил иблислар" Аморим билан хайрлашишга қарор қилсалар, унинг ўрнига асосий номзод сифатида Англия терма жамоаси устози Гарет Саутгейт кўрилмоқда. Журналист Бен Жейкобс ёзишича, сэр Жим Рэтклифф аллақачон инглиз мураббийи билан боғланган.
Маълумот учун, МЮ жорий мавсумда 6-турдан кейин 7 очко жамғариб, турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.
Фикрлар