"Манчестер Юнайтед" ёзда "Рома" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

“Манчестер Юнайтед” мавсум якунлангач “Рома” ҳимоячиси Костас Маноласни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар 27 ёшли грециялик футболчи учун “бўрилар”га 36 млн евро тўлашга тайёр. Қайд этиш лозимки, Маноласнинг шартномасида ҳам айнан мана шунча товон пули белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари МЮ Маноласнинг ўзига йиллик 6 млн евро маош ваъда қилмоқда.

Маълумот учун, Манолас А Серияда жами 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартнмоаси 2022    йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!