“Манчестер Юнайтед”ни янги мураббий танлади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти мавсумни муваффақиятсиз якунлаган Эрик тен Хаг ўрнига бошқа бош мураббий тайинлашга қарор қилди. Бу ҳақда журналист Саймон Маллок хабар тарқатди.

Манбага кўра, 54 ёшли нидерландиялик мутахассис “Манчестер Сити”га қарши бўладиган Англия кубоги финалидан кейин истеъфога чиқарилиши кутилмяпти.

Клуб хўжайинларидан Жим Рэтклифф жамоага янги бош мураббий сифатида икки номзодни танлади. Унга кўра, “Манчестер Юнайтед”га “Бавария”ни тарк этадиган Томас Тухель ёки ишсиз юрган Гржм Поттер устозлик қилиши маъқулланди.

Клуб хўжайинлари “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигаси тарихида энг ёмон натижа қайд этганини ҳазм қила олмаяпти ва катта ўзгаришларни амалга ошириши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!