Манчестерликлар юлдузига суперклуб даъвогар

CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг кейинги йиллардаги энг зўр футболчисига айланган Бруну Фернандеш жорий мавсум якунлангач, фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Tecno

Португалиялик ҳужумкор футболчи Бундеслиганинг энг қудратли клуби “Бавария” эътиборини жиддий тарзда тортмоқда.

Бу ҳақда журналист Питер Холл хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Бавария” 31 ёшли ярим ҳимоячи учун реал вариант ҳисобланади. Гарчи Фернандешга анчадан бери Саудия Арабистони клублари жиддий қизиқиш билдириб келаётгн бўлса, ўйинчининг ўзи фаолиятини Европа грандлари сафида давом эттиришни маъқул кўрмоқда.

Жорий мавсумда Фернандеш барча мусобақаларда 21 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 9 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида тугайди. Transfermarkt маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!