Манчини Қатар клубида иш бошлайди

CHERY AUTO

Сўнгги бор Саудия Арабистони терма жамоасини бошқарган Роберто Манчини Қатарнинг "Ас-Садд" клуби бош мураббийи бўлиш арафасида. 

Tecno

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, италиялик мутахассис билан жамоа раҳбарияти оғзаки келишувга эришди. Мураббий тез орада ҳужжатларга имзо чекиши кутилмоқда. 

Манчини дастлаб таклифни қабул қилмаган эди. Аммо 2026 йилда битимни бекор қилиш банди ҳам қўшилганидан кейин 60 ёшли мураббий Қатар клубини бошқаришга рози бўлди. Унинг Жаҳон чемпионатидан кейин қайсидир терма жамоада ишлаш мақсади бўлиши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!