Мареска “Сити”нинг рекорд трансферига баҳо берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” бош мураббийи Энцо Мареска 2022 йилги жаҳон чемпиони, ярим ҳимоячи Энцо Фернандеснинг клубга ўтиши ҳақида фикр билдирди.

-  Фернандес ғолиб, сен жамоанинг бир қисмига айланганингда эса яна бир ғолиб футболчи пайдо бўлади, улар доимо хурсанд бўлишади!

Сўнгги тўрт-беш кун ичида тўрт-беш футболчи мендан унинг келиши ёки келмаслигини сўраганини ва улар уни биз билан бирга бўлишини хоҳлашганини ваъда бераман!

Энцо биз билан бирга бўлиши жуда муҳим, биз бундан 100 фоиз мамнунмиз - дея Маресканинг сўзларини City Xtra ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида келтирди.

Энцо Фернандес 2024 йилдан 2026 йилгача “Челси”да Энцо Мареска қўл остида ўйнаган. Манчестерликлар уни бир неча кун аввал рекорд даражадаги нарх – 145 миллион еврога ўз сафига қўшиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!