Марио Балотелли фаолиятини “Марсель”да давом эттиришга яқин
Ads

 

Жорий мавсум якунида эркин агентга айланадиган “Ницца” жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли ўз фаолиятини “Марсель” клубида давом эттиши мумкин. Бу ҳақда Tuttomercatoweb хабар бемроқда.

Маълумотларга кўра, 27 ёшли футболчи бўлажак клуби билан келишувга эришган. Қолган тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган.

Қайд этиш керакки, италиялик футболчига ЦСКА, “Рома”, “Наполи”, “Лион”, “Галатасарой” ва “Боруссия Д” клублари қизиқиш билдирганди.

Балотелли 2016 йилдан буён “Ницца” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда ҳужумчи 36 ўйинда 24 та гол уриш уддасидан чиқди.