Мария Саккари финалга йўл олди
Zohir2018
Мария Саккари бош соврин учун ўйнайди
Грециялик теннисчи Мария Саккари "Grand Prix De SAR La Princesse Lalla Meryem" мусобақасининг финал босқичига йўл олди.
Турнирнинг ярим финалида Мария бельгиялик Алисон ван Уйтванкка қарши кортга чиқиб, якунда ҳар иккала сетни 6:4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.
Шу тариқа Рабат шаҳрида ўтаётган мусобақанинг сўнгги ҳал қилувяи финал баҳсида Саккари британиялик Йоханна Контага қарши кортга чиқади.


Изоҳлар (0)