Мария Шарапова: Мен ҳомиладор эмасман!
Ads

"Tennis World" нашри россиялик теннисчи Мария Шарапова билан қисқа савол жавоб уюштирди.

– Сиз учун энг ёлғон хабар?

– Менинг ҳомиладор эканим. Бу ҳақиқи бош оғриғи.

– Мухлисларингизнинг сизга ёқмайдиган одатлари?

– Улар ажойиб инсонлар, лекин шундай йигитлар борки менинг исмимни баданларига ёзиб оладилар. Мен эса буни хоҳламайман.

– Теннисда кимга ҳавас қиласиз?

– Моника Селешга.

– Биринчи мукофот пулингизга нима сотиб олгансиз?

– Ота-онам учун уй.