Мария Шарапова ўзига келмоқда
“WTA Shenzhen Open – 2018” турнирида ярим финалга қадар иштирок этган россиялик Мария Шарапова рейтинг жадвалидаги ўрнини юқорилаб олди.
Гап шундаки, Хотин-қизлар теннис уюшмасининг ҳозирги рейтингида Мария 1006 очко билан 59 поғонадан жой олган. “WTA Shenzhen Open – 2018” турнирида ярим финалда иштирок этиб, 116 очко ишлаб олди.
Мария Шарапова шу сабабли ҳам 8 январь кунидаги WTA рейтингида 1116 очко билан 47 поғонагача кўтарилиши мумкин.

Фикрлар