Мария Шарапова яна жароҳат олди
Ads
Россиялик теннисчи Мария Шарапова "Уимблдон" мусобақасининг илк даврасида франциялик Полин Парментьега қарши кортга чиқди.

Лондон шаҳри мезбонлик қилган мазкур ўйинда ҳисоб 6:4, 6:7, 0:5 бўлиб турган бир вазиятда Шарапова жароҳат сабаб учрашувни охиригача етказа олмаслигини билдирди.

Шу тариқа "Катта дубулға" туркумидаги чемпионатнинг иккинчи даврасига йўл олган Парментье, энди испаниялик Карло Суарес Наваррога қарши баҳс юритади.