Мария Шараповани судга беришди

Россиялик теннисчи Мария Шарапова ҳамда қурилиш компанияси Homesteadни ҳиндистонлик Агарвал Бавана судга берди.

Гап шундаки, Мария Homestead томонидан Ҳиндистонда қурилиши керак бўлган турар-жой биносини реклама қилган.

Homestead-Ballet-By-Sharapova-banner

Шу боис, 44 ёшли Агарвал судга берган аризасида “Мария Шарапова Homesteadнинг янги биносини тез орада қурилади ва бу ерда барча шароитлар муҳайё бўлади деб бизни алдади. Улар бизга нисбатан фитна уюштирди.”  деб ёзади.

Ҳиндистонлик журналистларнинг берган маълумотига кўра А.Бавана 2013 йили бинонинг қурилиш лойиҳасига инвестиция киритган. Аммо ҳозирги кунга қадар на бино қурилган, на пул аёлга қатарилган. Ҳиндистон суди бу иш бўйича тергов олиб бориш ҳақида қарор қабул қилган.

Маълумот учун Мария Шарапова Homestead компанияси билан 2012 йилдан бери ҳамкорлик қилади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!