Марко Ройс: Мавсум якунида ҳам биринчи ўринда бўлмасак, ҳозирги натижаларимиз аҳамиятсиз

Дортмунднинг “Боруссия” клуби форварди Марко Ройснинг айтишича чемпионлик ҳақида ўйлашга ҳали эрта.

“Ҳар доим ғалаба қозонишни хоҳлаймиз ва ҳозир чемпионликнинг ярим йўлидамиз. Агар мавсум якунида ҳам биринчи поғонада бўлмасак буни ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай тус олар экан”, - дейди германиялик футболчи.

Маълумот учун, “Бавария” Бундеслиганинг ўтган 15та туридан сўнг 39 очко тўплади ва мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. Кучли учликдан эса Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” ҳамда Мюнхеннинг “Бавария” клублари жой олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!