Марокаш клуби Африка чемпионлар лигаси ғолибига айланди
Ads

Марокашнинг “Видад” клуби Африка чемпионлар лигаси финалида Мисрнинг “Ал-Ахли” клубини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Айтиш керакки, финалнинг дастлабки ўйини 1:1 ҳисобида якунланган эди.

Таъкидлаш лозимки, “Видад” жамоаси ушбу мусобақада ўз тарихида иккинчи бор ғолиб чиқди. Шу тариқа марокашликлар жорий йилнинг декабрь ойида БААда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Африка қитъаси шарафини ҳимоя қилишадиган бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, “Видад”дан ташқари шунингдек «Реал» (Испанич), «Пачука» (Мексика), «Окленд Сити» (Янги Зеландия) ва «Ал-Жазира» (БАА) каби жамоалар ҳам клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасини нақд қилишган. Энди фақатгина Жанубий Америка ҳам Осиё қитъасидан кимлар иштирок этиши ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

Минбар

Барча блоглар