"Марсель" Жиру учун 28 млн евродан воз кечмоқчи

BEPUL PROPAN

Лондоннинг “Арсенал” клуби форварди Оливье Жиру мавсумлар оралиғида жамоасини алмаштириши мумкин.

The Telegraph нашрининг маълум қилишича, 30 ёшли французга ўз ватанидан жиддий таклифлар бўлмоқда. Аниқроғи, “Марсель” клуби Жиру учун 28 млн евро таклиф қилмоқда. Бироқ, айтиш керакки футболчининг ўзи “канонирлар” сафида қолишни истамоқда.

Маълумот учун, Оливье Жиру якунланган мавсум Англия премьер-лигасида жами 29 ўйинда майдонга тушган ва 12 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилган.

Comments

You must be logged in to commet!