Мартинес кетди, унинг ўрнини ким эгаллайди?
Португалия терма жамоасида янги давр бошланмоқда!
Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Испанияга 1:0 ҳисобида имкониятни бой берган Португалия мусобақани тарк этди. Шундан сўнг бош мураббий Роберто Мартинес ўз лавозимини тарк этганини расман эълон қилди.
52 ёшли мураббийнинг Португалия терма жамоасидаги статистикаси: 40 та ўйин, 28 ғалаба, 7 дуранг ва 5 та мағлубият.

Мартинес қўл остида португаллар "2026-йилги Жаҳон чемпионатида" Ўзбекистон ва Хорватияни мағлуб қилган бўлса, Колумбия ва Конго билан дуранг натижа қайд этди. Шунингдек, Испаниядан учралган мағлубият ҳам бор...
Айни пайтда испаниялик мутахассиснинг ўрнини ким эгаллаши борасида турли миш-мишлар тарқалмоқда. Энг кўп тилга олинаётган номлардан бири - Жорже Жезуш. 71 ёшли португаль ўтган мавум "Ан-Наср" билан Саудия чемпиони бўлиб, клубни тарк этганди.

Фикрлар