"Машъал"дан 3 та трансфер!

"Машъал" футбол клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини жадал давом эттирмоқда.

"Машғулотлар жараёнида мураббийлар штаби бир қатор ёш ва истиқболли футболчиларни кўрикдан ўтказиб, энг муносиб номзодлар билан узоқ муддатли келишувларга эришди.

Бугун клуб расман уч нафар янги футболчи билан шартнома имзоланганини маълум қилади:

Асадбек Ҳабибуллаев — 21 ёшли ҳимоячи. Ўтган мавсумда 23 та учрашувда иштирок этиб, битта гол муаллифи бўлган футболчи билан 2 йиллик шартнома тузилди.

Мақсудхўжа Аълохўжаев — 21 ёшли иқтидорли ҳимоячи. Ўтган мавсумни "Динамо" жамоаси сафида ўтказиб, 10 та баҳсда битта голли узатмани амалга оширган. У билан 3 йиллик битим имзоланди.

Самандар Жўрабеков — 21 ёшли дарвозабон. "Олимпик" клуби таркибида 11 та учрашувда майдонга тушган посбон билан ҳам 3 йиллик шартнома тузилди.

"Машъал" футбол клуби янги аъзоларни жамоада қутлаб қолади ҳамда келгуси ўйинларда муваффақият ва зафарлар тилайди", - дейилади клуб матбуоти хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!