Машҳурбек Қамбаров 23 декабрь куни супер жанг ўтказади

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 23 декабрь куни истеъдодли Машҳурбек Қамбаров профессионал боксдаги учинчи жангини ўтказади.

24 ёшли боксчимиз ушбу жангда ўзидан 20 ёш катта бўлган украиналик Микола Кореневга қарши баҳслашади. 44 ёшли Микола фаолияти давомида 25 маротаба рингга кўтарилиб, бор йўғи икки маротаба ғалаба қозонган. Унинг сўнгги маротаба бундан олти йил аввал ғалаба қозонган эди.

Машҳурбек Қамбаров эса жорий йилнинг 18 март куни дебют жангини грузиялик Георгий Кердикошвилига қарши ўтказган. Унда боксчимиз очколар ҳисобида зафар қучган эди. Шунингдек, у иккинчи жангида украиналик Сергей Шевчукни техник нокаутга учратган ҳолда ғалабага эришган.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)