Маскерано ватанига қайтишни режалаштирмоқда
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Хавьер Маскерано ўз ватанига, аниқроғи "Ривер Плейт"га қайтиш истаги борлигини айтиб ўтди.

“Менимча фаолиятимни "Ривер Плейт"да давом эттиришим керак. Мен ушбу клуб президенти билан тез-тез гаплашиб тураман. Айтишим лозимки, келажак фаолиятимнинг пулга асло даҳли йўқ. Қишда ёки ёзда қаерга кетишим номаълум. Бу ҳақда аниқ бир нарса дея олмайман”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Маскеранонинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Минбар

Барча блоглар