Масс-стартда ҳам италиялик биатлончи ғалаба қилди
Кеча Швециянинг Эстерсунд шаҳрида биатлон бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги пойгаси эркаклар ўртасида масс-старт йўналишида кечди.
Эътиборлиси, бу пойгада ҳам италиялик биатлончи ғалаба қозонди. 24-рақам остида стартга чиққан Доминик Виндиш марра чизиғини барчадан аввал босиб ўтди. Аёллар ўртасида кечган беллашувда Виндишнинг юртдоши Доротея Вирер муваффақиятга эришган эди. Бу билан Виндиш фаолиятида илк бор жаҳон чемпионлигининг олтин медалини қўлга киритмоқда.
Ушбу пойгада иккинчи бўлиб франциялик Антони Гугине финашга етиб келган бўлса, австриялик Юлиан Эберхард кучли учликни якунлаб берди.
Фикрлар