Мастантуоно "Реал" бўйича қарор қабул қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» таркибига тегишли аргентиналик ярим ҳимоячи Франко Мастантуоно ижара асосида «Фиорентина» клубига ўтган бўлса-да, у келажагини яна мадридликлар билан боғламоқда.

Маълумотларга кўра, футболчи ижара муддати якунлангач, «Реал»га қайтиш ниятида. Мадрид клуби раҳбарияти ҳам унга ишонч билдирмоқда. Испания грандининг мутасаддилари Мастантўоно салоҳиятига ишониб, «Фиорентина»даги ижарани унинг ўсиши ва тажриба тўплаши учун муҳим босқич сифатида баҳоламоқда.

Франко Мастантуоно Италиядаги фаолиятини жуда фаол бошлади. Ярим ҳимоячи «Фиорентина» сафидаги дастлабки беш учрашувда учта гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!