Маурисио Почеттино: Англия чемпионлиги учун кураша олишимизни исботлай олдик
Ads

 

“Тоттенхэм” жамоаси устози Маурисио Почеттино “Челси”га қарши (2:0) кечган АПЛ 20-туридан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Тоттенхэм” муҳим ғалабани қўлга киритди. Пешқадам билан орадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлдик. Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйин осон бўлмади. Шу учун ғалаба биз учун жуда қимматли бўлди.

Характер ва куч намойиш қила олганимиздан фахрланаман. Биз олдинга қадар ташладик ва шу буни давом этишимиз лозим. Чемпионлик учун кураша олишимизни ушбу ўйин орқали исботлай олдик. Охирги тургача курашда давом этамиз”, – деди Почеттино.  

Минбар

Барча блоглар