Маурицио Сарри Бенземани "Челси"да кўрмоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби "Реал" Мадрид ҳужумчиси Карим Бенземани сотиб олмоқчи.

The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли франциялик футболчини шахсан “аристократлар” бош мураббийи Маурицио Сарри ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ айрим хорижий нашрлар Бензема ПСЖнинг ҳам қизиқишлар доирасига кириб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсум “қироллик клуби” сафида жами 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Реал” билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!