Маурицио Саррининг АПЛдаги мағлубиятсиз сериясига якун ясалди

Хабарингиз бор кеча “Челси” АПЛнинг 13-тури доирасида ҳамшаҳари “Тоттенхэм”га 3:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эътиборлиси, бу Маурицио Сарри бошқарувидаги “Челси” учун премьер-лигадаги илк мағлубият бўлди.

Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис бундан аввалги турда ўзининг мағлубиятсиз сериясини 12тага етказиб, АПЛдаги дебютант мураббийлар ўртасидаги янги рекордни ўрнатган эди.

Маълумот учун, кечаги мағлубиятдан сўнг “аристократлар” 28 очко билан мусобақа жадвалининг 4-поғонасига тушиб кетишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!