Мавсумни премьер-лигада бошлаган Фабрегас уни А Серияда якунлаши мумкин

  • 26 Nov 11:01
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси  Сеск Фабрегас давралар оралиғида “Милан”га кўчиб ўтиши мумкин.

Football Italia нашрининг хабар беришича “россонерилар” айни дамда 31 ёшли испаниялик футболчи билан бу борада фаол музокаралар ўтказмоқда. Қолаверса, унинг ўзи ҳам барқарор ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Маълумот учун, Фабрегас жорий мавсум “Челси” сафида жами 9та ўйинда иштирок этди ва 1та голга ассистентлик қилишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси эса 2019 йил ўз ниҳоясига етади.

Comments

You must be logged in to commet!