Махрез фаолиятини
Ads

“Лестер” клуби ярим ҳимоячиси Риёд Махрез фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттириши мумкин.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра Хосеп Гвардиола айни дамда “Лестер” билан чиқиша олмаётган 26 ёшли жазоирлик футболчини “Сити”га таклиф қилмоқчи. Ушбу трансфер қишда амалга оширилиши мумкин. Ўз навбатида “тулкилар” раҳбарияти ҳам “шаҳарликлар”нинг бу борадаги таклифларини кўриб чиқишга тайёр.

Эслатиб ўтиш лозимки, Махрезга шунингдек "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.