Майк Тайсон ҳозир энг зўр боксчи кимлигини айтди

  • 23 апрель, 2023, 20:01
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокс қироли сифатида тан олинган Майк Тайсон бугунги кунда дунёнинг энг зўр боксчиси ким эканини айтди.

Америкалик чарм қўлқоп устаси бу номга британиялик ўта оғир вазнли боксчи Тайсон Фьюри лойиқ эканини таъкидлади.

- Биринчи рақамли жангчи, бутун дунёда энг зўри бу Тайсон Фьюри. Ҳа, ҳақиқатан шундай. Ҳозир у бокснинг энг машҳур вакили, бу спорт туридагилар орасида энг таниқлиси, - деди Майк Тайсон.

Тайсон Фьюри профессионал боксдаги фаолиятида 34 та учрашувнинг 33 тасида рақиблари устидан зафар қучган ва бир маротаба дуранг қайд этган. 24 маротаба рақибларини нокаут қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!