Мбаппе бу ишни биринчи марта уддалади

  • 27 ноябрь, 07:27
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европа Чепионлар лигаси умумий гуруҳ босқичининг бешинчи турида “Реал” футболчилари Грецияда “Олимпиакос” жамоаси билан куч синашиб, голларга бой бўлган баҳсда 4:3 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Мадридликларнинг ғалабасини таъминлаган барча голлар бир футболчи – Килиан Мбаппе ҳисобига ёзилди.

Килиан Мбаппе бу баҳсдаги тўртта голи билан Европа Чемпионлар лигасида илк бор покер қайд этди.

Умумий ҳисобда эса, 26 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида тўрт маротаба тўртта ва ундан кўп тўп киритган.

Франциялик форвард 2023 йили “Пари Сен жермен” таркибида Франция кубогида “Пеи-де-Кассель” жамоаси дарвозасини беш марта ишғол қилган. 2021 йили Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Қозоғистон терма жамоасига тўртта гол урган.

Мбаппе биринчи покерини 2018 йили Париж суперклубида ўйнаётган даврда мамлакат чемпионати доирасида “Лион” дарвозага тўртта тўп киритиб нишонлаган.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!