Мбаппе: Франция Роналдудек ўйнашимга йўл қўймайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду каби 41 ёшгача миллий жамоа сафида ўйнаш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Ростини айтсам, мен ўйнайдиган мамлакатни инобатга олсак, Франция менга 41 ёшгача терма жамоада ўйнашга ҳеч қачон рухсат бермайди (кулади). 

Лекин Криштиану шуни кўрсатяптики, агар жисмоний ва руҳий ҳолатинг яхши бўлса, жуда узоқ йиллар давомида юқори даражада ўйнаш мумкин. Аммо менинг ҳолатимда бундай бўлишини тасаввур қилолмайман, – дея Мбаппенинг сўзларини The Touchline нашри келтиради.

Франция терма жамоаси ҳозир Лига миллатлари мусобақасига старт бериш арафасида тайёргарлик кўрмоқда. Жума куни, 25 сентябрь санасида, Зинедин Зидан бошқарувидаги жамоа сафарда Туркияга қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!