Мбаппе: Ласс амакидан миннатдорман

Килиан Мбаппе ПСЖ собиқ футболчиси Лассана Диарранинг клуб ва унинг шахсиятига бўлган таъсири ҳақида гапириб берди.

"Лассана ўз уйини жуда эрта тарк этган ва кўплаб клубларда тўп сурган. Шунинг учун у бизга ака мақомидаги инсон эди. Уни Ласс амаки, деб атардик. Диарра бизга фаолияти, қилган хатолари ҳақида кўп гапириб берар эди. Унинг айтган сўзлари қийин вақтларда бизга кўмакчи бўлди.

Ласс шунчаки ўз ўтмиши ҳақида гапирмади, балки ёш иқтидор эгалари учун мотивация берди, клуб кийиниш хонасида ҳам унинг ҳурмати баланд эди. Мен ва Преснель Кимпембе у билан кўп вақтни бирга ўтказдик", - дейди Мбаппе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!