Мбаппе ўйиндан кейин ҳаммага эътироз билдирди
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичининг 2-турида Ироққа қарши (3:0) учрашув қайта бошланган пайтда нега норози бўлганини тушунтирди.
- Нега ўйин қайта бошланганида асабийлашдим? Биз ҳужум қилаётган майдон қисми бутунлай сувга тўлиб кетган эди. Жамоамиз ҳимояланадиган майдон томонни тартибга келтириш учун тахминан 20 дақиқа сарфланди, аммо ҳужум қилаётган тарафимизда деярли ҳеч нарса қилинмади.
Мен фақат майдоннинг ҳар икки қисми ҳам бир хил даражада тайёрланишини хоҳладим. Лекин бу уларнинг айби эмас, жиддий ҳеч нарса юз бермади, - деди Килиан Мбаппе.
Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Франция — Ироқ учрашуви ноқулай об-ҳаво сабабли тўхтатилган эди. Ўйин қайта бошланганидан кейин французлар 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди, Мбаппе эса дубль қайд этди.

Фикрлар