Мбаппе қайси клубга ўтишни хоҳламоқда?
Ads

 

Франциянинг “Монако” клуби ҳужумиси Киллиан Мбаппе фаолиятини қайси клубда хоҳлашини маълум қилишди. Бу ҳақда parisunited6 нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Киллиан Мбаппе Франциянинг бошқа жамоасига ўтишни истаётган экан. Хабарларга қараганда, форвард ПСЖ сафини тўлдиришни хоҳлайди.  

Эслатиб ўтамиз, Киллиан Мбаппе учун Мадриднинг “Реал” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.