Мбаппе: "Реал" ҳар доим Чемпионлар лигаси ғолиблигига асосий даъвогар"

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ҳужумчиси ва Франция терма жамоаси сардори Килиан Мбаппе клубининг мавсум олдидаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Ўйлайманки, ўтган мавсумдан жуда кўп нарса ўргандик, аммо энди уни амалий жиҳатдан кўрсатиш вақти келди. Албатта, бу учун вақт керак бўлади.

Бу мавсум клуб учун жуда муҳим. Шу билан бирга, Жаҳон чемпионати ҳам яқинлашаётгани барча футболчилар учун аҳамиятли, мен ҳам шулар қаторидаман.

Мен доимо айтаман: "Реал" – Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун асосий фаворит. Аммо Европада жуда кўп кучли жамоалар бор.

Ўтган йили янги формат билан мусобақа ажойиб ўтди. Бу йил эса янада қизиқарли бўлади. Охирида ким ғолиб чиқишини томоша қилиш мароқли бўлади", – деди Мбаппе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!