Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Мбаппе "Реал"нинг янги футболчисига баҳо берди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

"Реал" Конатени эркин агент сифатида 2030 йилгача шартнома билан ўз сафига қўшиб олди.

"Реал" ёзги трансфер бозоридаги энг муҳим битимлардан бирини амалга оширди. Мадрид клуби Франция терма жамоаси марказий ҳимоячиси Ибраима Конате билан келишувга эришди. Унинг расман тақдимоти жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси иштирокини якунлаганидан сўнг кутилмоқда.

Томонлар ўртасидаги шартнома 2030 йилгача мўлжалланган. Бу трансфер Европа футболида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Айниқса, Конатенинг терма жамоадаги ҳамюрти ва ҳамкасби Килиан Мбаппенинг фикрлари алоҳида эътибор қозонди.

"У жуда агрессив ҳимоячи, лекин бу сўзни энг яхши маънода айтаяпман. Деярли хато қилмайди, тўпни олишда қаттиққўл. У рақибга майдонга чиққанидаёқ тушунтириб қўйишни истайди – уни оғир кеча кутяпти. Биз жамоамизда айнан шундай ҳимоячилар бўлишини яхши кўраман", – дея Мбаппенинг сўзларини келтиради L’Équipe нашри.

"Унинг характери бор. Тактик жиҳатдан жуда мослашувчан – рақибни баланд зоналарда қарши олиши ҳам, бирга-бир ўйинларда дуэлларни ютиб, интизомни сақлаган ҳолда ҳаракат қилиши ҳам мумкин", – деб қўшимча қилган Мбаппе.

Эслатиб ўтамиз, Ибраима Конате шу вақтгача "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Унгa бўлган шартнома муддати тугаётгани боис, футболчи англияликлар таркибини эркин агент сифатида тарк этади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ