
Мбаппе ва Винисиус “Реал”га илтимос билан чиқди
“Реал”нинг икки етакчиси – Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор бразилиялик легионер Родриго Гоэс туфайли клуб раҳбариятига мурожаат қилди.
Гап шундаки, “Қироллик клуби” Родригодан тезроқ қутилишга ҳаракат қилмоқда. Мадридликлар харидор топиш учун 24 ёшли қанот ҳужумчисининг трансфер суммасини пасайтиришга қарор қилганди.
TBR Football нашрининг маълум қилишича, Мбаппе ва Винисиус клуб хўжайинларидан Родригони жамоада сақлаб қолишни сўраган.
“Реал” иккинчи планга ўтиб қолганидан норози бўлаётган футболчини сотиб юбориш истагини билдирганидан кейин бу ўйинчига Англия Премьер-лигасининг бир неча гранд клублари жиддий қизиқиш билдира бошлади.
Родриго Испания пойтахтига 2019 йили келган. Шу вақтга қадар мадридликлар сафида 270 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 68 та гол ва 51 та ассист ёздириб қўйди.
Фикрлар