Мбаппенинг Холанддан устун томони айтилди

“Реал”нинг собиқ футболчиси Гарет Бэйл бугунги кундаги энг зўр икки тўпурар – Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни ўзаро солиштирди.

Мбаппе зўрми ёки Холанд? Албатта, Мбаппе. Холанд зўр ўйинчи ва тўпурар. Мбаппе эса, бутун жамоани ўз ортидан эргаштира олади, - деди Гарет Бэйл.

Килиан Мбаппе якунланган мавсумда барча турнирларда 43 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 41 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига ўнта голли пас узатди. Унинг голлари ПСЖни Франция чемпионига айлантирди.

Холанд эса мавсумдаги 53 та ўйинда 52 та тўп киритди ва тўққизта голли пас узатди. Норвегиялик футболчи “Манчестер Сити” билан Англия Премьер-Лигаси, Англия кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!