Мэдисон Киз аламли мағлубиятга учради
Ads

Америкалик теннисчи Мэдисон Киз “Qatar Total Open – 2018” турнирида ўзининг ҳамюрти Кэтрин Беллисга қарши куч синашди.

Учрашувнинг дастлабки сетида Киз 6:2 ҳисобида зафар қучган бўлсада, қолган сетларда ўйин тизгинини қўлдан бой берди ва 3:6, 0:6 ҳисобида мағлубиятга учради.

Энди Кэтрин Беллисга Доха шаҳри мезбонлик қилаётган мусобақада чорак финалга чиқиш учун чехиялик Каролина Плишкова ҳамда франциялик Ализе Корне ғолиби билан беллашади.

Tennis