"Мен уни энг зўр деб ҳисобламайман"
"Аталанта", "Женоа" клублари ва Чили терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Маурисио Пинилла 2023 йилги "Олтин тўп"ни аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси қўлга киритганидан норози бўлди.
“Агар сиз МЛСда ўйнаб “Олтин тўп”ни қўлга киритсангиз, демак, биз ҳаммамиз ақлдан озганмиз ёки МЛС спортда жаҳон кучига айланган. Жаҳон чемпионати ҳаммасини белгилаб берди. Агар фақат битта мусобақа ҳисобга олинадиган бўлса, нега биз бутун йил давомида қилинган меҳнатлар учун мукофот берилишини тушунмаяпман. Умуман олганда, мен уни энг зўр деб ҳисобламайман”, - деди Пинилла ESPN нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Месси фаолиятидаги саккизинчи "Олтин тўп"ни қўлга киритди. Ушбу мукофотни аргентиналик ҳужумчидан кўра кўпроқ ҳеч ким қўлга киритмаган. Месси нуфузли совринни 2009, 2010, 2011, 2012, 2015, 2019, 2021 ва 2023 йилларда қўлга киритган.
Фикрлар