Мэнни Пакьяо: Менинг даврим ўтмади

"Мен ҳеч қачон қандайдир чақирувлардан қўрқмаганман. Енгилмас боксчига қарши жанг қилишимдан хурсандман. У менсимай тушадиган рақиб эмас. Унинг муваффақиятлари мен учун ҳақиқий мотивация бўлмоқда.

Мен мазкур жангга 100 фоиз тайёр ҳолда рингга чиқамаг. Нима бўлишини эса 20 июлда билиб оламиз. Менга жангнинг аутсайдери бўлиш ёқади. Бу менга бор эътиборимни шу жангга қаратишга ёрдам беради. 

40 ёшимда ҳам топ-боксчиларни енга олишимни кўрсатиш учун айнан Турманни танладим. Менинг вақтим ўтмади. Буни 20 июлда исботлайман", - деди филиппинлик чарм қўлқоп устаси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!