Мертенс тарихда қолиш учун "Интер"га ўтмади

“Интер” жамоаси А сериядаги рақиби “Наполи” ҳужумчиси Дрис Мертенсни  ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётган эди. Томонлар деярли бир қарор келганди. Кутилмаганди, бельгиялик ҳужумчи фикридан қайтди ва Неаполь шаҳрида қолишга қарор қилди.

“Наполи”  33 ёшли ҳужумчига икки йиллик янги шартнома таклиф қиляпти. Унга кўра, Мертенс йилига 4 миллион евро маош олади. Турли бонуслар сифатида яна 500 минг евро қўшилиши ҳам мумкин.

Қизиғи шундаки, “Интер” фаолияти якунига яқинлашиб бораётган футболчи учун икки йилга 14 миллион евро ваъда қилаётган эди.

Балки Дрис Мертенс “Наполи” тарихига кириш учун катта маошдан воз кечгандир. Чунки “Наполи” тарихида энг кўп гол урган Марек Гамшикни ортда қолдириш учун яна битта гол урса кифоя. Ҳозир Дриснинг ҳисобида 121 та гол бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!