Месси
Ads

"Барселона" клуби етакчиси Лионель Месси ҳамон жамоада "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбани кўришни истамоқда.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли аргентиналик форвард аллақачон ўзининг ушбу истаги ҳақида клуб раҳбариятига айтган. Гап шундаки, Месси “Барселона” сотиб олишни кўзлаётган Адриану Рабьо (ПСЖ) ўрнига айнан Погба келишини хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ каталонияликлар Погбанинг трансферини камида қишгача кечиктиришга қарор қилишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.