Месси “Барселона”га қайтмоқчи
Испания ОАВларида бир кун аввал Лионель Мессининг келажаги ҳақида материаллар чиқишни бошлади.
Материалда ёзилишича, аргентиналик футболчи "Барселона" президентлигига қўйиладиган номзодларидан бирини қўллаб-қувватламоқчи эмас. Месси қўйилган номзодлар билан учрашишдан бош тортган ва унинг Жоан Лапорта билан ҳам муносабатлари яхши эмаслиги айтилмоқда.
Маълум бўлишича, Месси "Интер Майами" билан тузилган шартнома муддати тугагандан сўнг оиласи билан Барселонага қайтиб яшамоқчи. Ўшанда футболчи жонажон клубига қайтиши мумкин бўлади. 38 ёшли вингер "Барселона" спорт менежменти бўлиб иш бошлаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик вингер 2023 йилдан бери "Интер Майами" сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида Лео 88 та учрашувда майдонга тушиб, 77 та гол киритди ва 44 та голли узатма амалга оширишга эришди.
Фикрлар